04.01.2024 09:26
5386
Калинич 1 евро маошга «Ҳайдук»ка қайтди

Никола Калинич «Ҳайдук»ка қайтди ва собиқ жамоасида фақат расмиятчилик учун маош олади. 

35 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда айнан шу клубни тарк этганидан бери эркин агент эди. Энди у Сплит жамоаси билан 5 ойлик шартнома имзолади.

«Бу — «Ҳайдук»даги 3 йиллик фаолиятимдаги энг оддий келишув, маошим 1 евро», — дейди футболчи. 

«Милан» ва «Рома»нинг собиқ форварди сўнгги икки мавсумда Хорватия чемпионатида 29та ўйин ўтказиб, 8та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар