04.01.2024 18:49
3956
Теглар
Иван Бубало – «Бунёдкор» бош мураббийи

«Бунёдкор» клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

2023 йил якунида истеъфога чиқарилган россиялик Александр Крестинин ўрнига хорватиялик Иван Бубало бош мураббий сифатида таништирилди.

«Жамоамизни янги мавсумга хорватиялик мутахассислар тайёрлайди. УЕФА ва ОФКнинг Про лизенциясига эга Иван Бубало 2024 йилги мавсумни «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида бошлайди. Мутахассисга тегишли лицензияларга эга 4 нафар мураббий ёрдам беради», - дейилади клуб хабарида.

Бубалога Далибор Шилич, Филип Зовко, Томислав Ковач ва Срдан Солдатович сингари хорватиялик мутахассислар ёрдам беради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар