04.01.2024 21:47
1402
Теглар
Қирғизистон чемпионати тўпурари «Динамо»га ўтди

«Динамо» жамоаси Эммануэл Ягр билан шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилди.

Ганалик 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» клуби сафида мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида «Динамо»га қўшилди. Ягр «Динамо»нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Ягр ОФК кубогида ҳам «Абдиш-Ота»да муваффақиятли иштирок этиб, 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди ҳамда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган – 23 ўйинда 14та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар