04.01.2024 08:47
2522
Теглар
Эдегор — «Арсенал»нинг қишдаги энг яхши трансфери, Челстрем — энг ёмони (топ-3)

ESPN нашри Ким Челстремни «Арсенал»нинг қишдаги энг ёмон трансфери деб топди. 

Москванинг «Спартак»ида ўйнаган швециялик яримҳимоячи 2014 йилда «тўпчилар» сафига ижара асосида келиб қўшилганди.

Мартин Эдегорнинг 2021 йилда «Реал»дан ижарага олиниши эса энг яхши қишки битим деб баҳоланди. 

«Арсенал»нинг қишдаги энг яхши трансферлари: 
1. Мартин Эдегор — 2021 йил, «Реал»дан ижарага
2. Тео Уолкотт — 2006 йил, «Саутҳемптон»дан 5 млн фунтга
3. Пер-Эмерик Обамеянг — 2018 йил, «Боруссия Д»дан 56 млн фунтга

Энг ёмон қишки трансферлари:
1. Ким Челстрем — 2014 йил, «Спартак»дан ижарага
2. Денис Суарес — 2019 йил, «Барселона»дан ижарага
3. Томас Айсфелд — 2012 йил, «Боруссия Д»дан 420 минг фунтга

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар