04.01.2024 20:00
1255
Теглар
«Динамо» грузиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава «Динамо» жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади. 27 ёшли легионер 2024 йилнинг охиригача Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилади.

Ўтган мавсумда Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби сафида тўп сурган Толордава 23 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Унгача эса Антон Грузия, Сербия, Эстония чемпионатларида фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар