04.01.2024 19:45
1830
Теглар
АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлар эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти декабр ойининг лауреатларини аниқлаш учун сўровнома бошлади.

Унга кўра, декабр ойининг энг яхши ўйинчиси номи учун 8 нафар футболчининг номзоди келтирилган.

Булар – Трент Александер-Арнолд («Ливерпул»), Матеус Кунья («Вулверҳэмптон»), Муҳаммад Қуддус («Вест Ҳэм»), Майкл Олисе («Кристал Пэлас»), Коул Палмер («Челси»), Маркос Сенеси («Борнмут»), Доминик Соланке («Борнмут»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»).

Декабр ойининг энг яхши мураббийи номи учун эса 4 нафар мураббий номзоди келтирилган.

Булар – Унаи Эмери («Астон Вилла») – 4 ғалаба, 2 дуранг, 1 дуранг ва мағлубият;

Андони Ираола («Борнмут») – 4 ғалаба, дуранг ва мағлубият;

Юрген Клопп («Ливерпул») – 4 ғалаба, 2 дуранг;

Дэвид Мойес («Вест Ҳэм») – 4 ғалаба, дуранг ва мағлубият.

Маълумот учун, сўнгги марта ноябр ойида Эрик тен Ҳаг («Манчестер Юнайтед») ва Ҳарри Магуайр ой лауреатларига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар