04.01.2024 12:31
1561
Теглар
Анзур Исмоилов «Локомотив»га қайтди

ОКМК клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов Олмалиқ клубини тарк этиб, собиқ клубига қайтди.

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини «Локомотив»да давом эттиради. У 2018-19 йиллар давомида «Локо» шарафини ҳимоя қилган эди.

«Бир ярим йил давомида 49 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 2 ассист қайд этган, жамоамиз билан чемпионлик ҳамда Суперкубок соҳиби бўлган марказий ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, «Локомотив» 13 футболчиси билан хайрлашганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» бош мураббийи Денис Коростиченко жамоани тарк этди. Унинг ўрнига ОКМКда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келган сербиялик Александр Стоймирович иш бошлаши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар