04.01.2024 11:39
2095
Анчелотти «Маллорка» устидан ғалаба ва 1-даврадан қониққани ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 19-туридан ўрин олган «Маллорка»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугунгидек ўйинлар бўладики, стандартлар сизга устунлик бериши мумкин.

Биз жуда яхши ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнадик. Рақиб майдончасида бироз тетиклик ва аниқлик етишмади, бироқ стандартдаги моҳирлик туфайли ғалаба қозондик. 

Ўйлашимча, биринчи даврада бундан яхшироқ натижа кўрсата олмасдик. Аммо олдинга қарашимиз керак. «Жирона» — жуда яхши ўйнайдиган, рақобатбардош жамоа. 

19та ўйинда 11та гол ўтказдик? Бу статистикадан жуда мамнунман. Бу фидойилик намунасидир.

«Атлетико» (1:3) билан ўйинда юзага келган муаммоларни ҳал қилдик. Ўша ўйинда яхши ҳимояланмаётганимизни англагандик», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар