03.01.2024 18:17
1766
Видич, Эвра ва Бруну – «МЮ»нинг энг омадли қишки трансферлари, Санчес, Заҳа ва Вегорст – энг омадсизлари деб топилди

ESPN «Манчестер Юнайтед» клубининг қишки трансфер ойнасидаги энг яхши ва ёмон трансферлари рўйхатини тузди.

Унга кўра, «МЮ» тарихида қишки трансфер ойнасида трансфер қилинган Неманя Видич, Патрис Эвра ва Бруну Фернандеш энг омадлиси сифатида қайд этилди. 

«МЮ»нинг қишки трансфер ойнасидаги энг омадли харидлари:

1. Неманя Видич – 2006 йил «Спартак»дан 7 миллион фунтга трансфер қилинган.

2. Патрис Эвра – 2006 йил «Монако»дан 5,5 миллион фунтга трансфер қилинган.

3. Бруну Фернандеш – 2020 йил «Спортинг»дан 46,6 миллион фунтга трансфер қилинган.

Клубнинг қишки трансфер ойнасидаги энг омадсиз трансферлари:

1. Алексис Санчес – 2018 йил «Арсенал»дан ўзаро алмашилган. Унинг ўрнига Мхитарян Лондон клубига ўтган;

2. Уилфрид Заҳа – 2013 йил «Кристал Пэлас»дан 10 млн фунтга трансфер қилинган;

3. Ваут Веҳорст – 2023 йил «Бернли»дан ижарага олинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар