03.01.2024 08:08
767
«Тоттенҳэм» Сарр билан шартномани узайтирди

Папе Матар Сарр «Тоттенҳэм»даги фаолиятини давом эттиради. 

Лондон клуби 21 ёшли яримҳимоячи билан келишувни 2030 йил ёзигача узайтирди. 

Сенегаллик футболчи «шпорлар» сафига 2021 йилда «Мец»дан келиб қўшилганди. 

Сарр бу мавсумда АПЛда 18 ўйинда 2тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар