03.01.2024 17:07
1164
Суҳроб Султонов - «Локомотив» дарвозабони

Пролигадан Суперлигага қайтган «Локомотив» ўз таркибига янги футболчиларни жалб қилишни бошлади. 

Ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказган Суҳроб Султонов «темирйўлчилар» билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Суҳроб Султонов 1990 йил 26 март куни туғилган. Бўйи - 196 см. У ўтган мавсумни «Бунёдкор» сафида ўтказди. Султонов шунингдек ОКМК, «Металлург», «Динамо», «НБУ-Осиё» каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар