03.01.2024 15:41
1795
Санчо «Боруссия»га қайтмоқда. Дортмунд клуби ижара ва маош учун 3 млн евро сарфлайди

«Боруссия Д» Жейдон Санчони қайтариш учун 3 млн евро сарфлайди.

Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, бу қийматга ижара тўловлари ва 23 ёшли вингернинг маоши киради. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» футболчининг маошининг бир қисмини тўлашда давом этиши хабар қилинганди.

Музокаралар якуний босқичда. Дортмунд клуби тез орада трансферни эълон қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Санчо инглиз клуби бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан келишмовчиликка учраган ва таркибдан четлатилганди. Яримҳимоячи 26 августдан буён расмий ўйинда майдонга тушмади. 

2021 йилда «МЮ» Санчони «Боруссия»дан 85 млн еврога сотиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар