03.01.2024 22:33
2299
Теглар
«Нюкасл» Эдди Ҳауни истеъфога чиқармоқчи. Раҳбарият «Жирона» бош мураббийини таклиф этмоқчи

«Нюкасл» клуби раҳбарияти жамоа устози Эдди Ҳауни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда, дея ёзади Marca нашри.

Манба хабарига кўра, Англия клуби раҳбарияти Ҳау ўрнига «Жирона» бош мураббийи Мичел Санчесни таклиф этиш ҳақида ўйламоқда.

Нюкаслликлар АПЛ 20-туридан кейин 9-ўринда бормоқда. «Жирона» эса Ла Лигада «Реал» билан қўшҳокимлик ўрнатган.

Маълумот учун, Ҳау 2021 йилнинг ноябр ойида «Нюкасл» бош мураббийи этиб тайинланганди. Клуб ўтган мавсум 4-ўринни эгаллаб, бу мавсум ЕЧЛда иштирок этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар