03.01.2024 21:06
714
Теглар
«Нефтчи» Диёр Туропов билан келишувни узайтирди

«Нефтчи» клуби яна бир футболчиси билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

«Жамоага ўтган йили қўшилган Диёр Туропов мавсум давомида нималарга қодир эканлигини исботлаб, раҳбарият ва мухлислар меҳри ва ишончини қозонди. Яримҳимоячи сифатида ҳимоя чизиғини маҳкам ушлаш билан бирга қулай вазиятларда ҳужумга ўтиб жамоанинг муваффақиятларига баракали ҳисса қўшган бу моҳир футболчи жамоа билан тузилган шартномасини икки йилга узайтиришга қарор қилди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, футболчи ушбу мавсумда 24 учрашувда майдонга чиқиб, 1537 дақиқа ҳаракат қилди ҳамда тўрт гол муаллифи ва бир голга ассистентлик вазифасини бажарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар