03.01.2024 08:05
1580
Милнер АПЛдаги ўйинлар сони бўйича 2-ўриндаги Гиггзга етиб олди

«Брайтон» яримҳимоячиси Жеймс Милнер «Вест Ҳэм»га (0:0) қарши АПЛ 20-турида тўлиқ ўйнади. 

Бу 37 ёшли инглиз учун Премер-лигадаги 632-баҳсга айланди ва Жеймс бу кўрсаткич бўйича 2-ўриндаги Райан Гиггзга тенглашди.

Рекорд Гарет Бэррига тегишли — 653 ўйин.

Милнер Англия чемпионатида 2002 йилдан бери ўйнаб келмоқда. «Брайтон»гача у «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Нюкасл», «Астон Вилла», «Лидс» каби клубларда ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар