04.01.2024 03:42
7654
Теглар
Ла Лига. «Жирона» «Атлетико»га қарши «отишма»да 90+1-дақиқада ғалаба голини урди

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Жирона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, «матрасчилар» устидан тарихий илк ғалабасини қўлга киритди. 

7та гол урилган беллашувда мезбонлар 90+1-дақиқада 3 очкони илиб кетишди. Валери, Савио, Блинд ва Мартиннинг голларига Мората ҳет-триги билан жавоб берди. 

«Жирона» очколарини 48тага етказиб, пешқадам «Реал»га тенглашди. «Атлетико» 38 очко билан 3-поғонада қолди. 

Ла Лига. 19-тур
Жирона — Атлетико 4:3

3 январ, «Монтивилли»
Голлар: Валери (2), Савио (26), Блинд (39), Мартин (90+1) — Мората (14, 44, 54).
Жирона – Гассанига, Ян Коуто, Блинд, Эрик Гарсия, Мигел Гутиеррес, Фернандес (Солис, 59), Алеиш Гарсия, Мартин, Торре (Мартинес, 67), Савио (Порту, 89), Довбик (Стуани, 67).
Атлетико – Облак, Хименес, Эрмосо, Витцел, Рикелме (Корреа, 77), Коке, Де Паул (Депай, 86), Лоренте, Гризманн (Саул, 89), Мората (Аспиликуэта, 89), Лино (Молина, 46).
Огоҳлантириш: Эрмосо (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар