03.01.2024 19:41
2352
Теглар
Хави: «Ҳоланд ёки Мбаппе? Афсуски, ҳозир уларни таклиф этишга қурбимиз етмайди»

«Барселона» бош мураббийи Хави Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппедан қайси бирини ўз жамоасига таклиф этишни исташи ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Ҳоланд ёки Мбаппе? Улардан бири ҳозир «Барселона» сафига келиб қўшилишини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Афсуски, Ҳоланд ёки Мбаппедек футболчини таклиф этишга қурбимиз етмайди.

Қўл остимдаги ўйинчилардан кўнглим тўқ. Энг аввало ўзимизнинг энг яхши даражамизга чиқишимиз керак. Чунки бу клубда ҳамма энг яхши даражасини доимо кўрсатиши керак», - дея Хавининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Маълумот учун, «Барселона» жорий мавсум 18 ўйиндан кейин 38 очко билан Ла Лигада 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар