03.01.2024 20:30
4401
Теглар
Фаррух Сайфиев «Пахтакор»дан «Нефтчи»га ўтмоқда

«Нефтчи» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Пахтакор» клуби расмийси Равшан Салимовнинг телеграмдаги каналида ёзишича, клуб чап қанот ҳимоячиси Фаррух Сайфиевни «Нефтчи»га қўйиб юборишга қарор қилган.

«Фаррух Сайфиевнинг 1 йиллик шартномаси бўлишига қарамасдан футболчи қўйиб юборилди. Сабаби «Пахтакор» бу йилдан эътиборни ёш ўйинчиларга қаратишга йўналтирган. Яъни ўз академия ўйинчиларига», - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Пахтакор» дарвозабони Санжар Қувватов ҳам Фарғона клуби сафига ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар