03.01.2024 11:31
18426
Теглар
Беллингҳэм Ла Лигада бир қоидани доимий тарзда бузмоқда

Ла Лигада йиртиқ футболка, шортик, гетра кийиб майдонга тушиш тақиқланган. Аммо «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм бу мавсумда бир неча бор йиртиқ гетра кийиб қоидани бузди. Қолаверса, 20 ёшли инглиз миллий жамоасида бундай қилмайди. 

Мадридда Браим Диас аллақачон Беллингҳэмнинг одатини такрорлай бошлади. Лекин у Жуд каби ҳар доим ҳам бундай қилмайди.

Маълум бўлишича, гетранинг орқа қисмини тешиб олиш оёқ мушакларидаги зўриқишни камайтиришга ёрдам беради ва уларнинг шикастланиши эҳтимолини камайтиради.

Беллингхэм шундай деди: «Гетралар жуда қаттиқ, улар болдирларимга босим ўтказади. Мен оёқларимни енгиллаштириш ва тарангликни бартараф этиш учун шундай қилдим. Шундан сўнг менда яхши ўйинлар пайдо бўлди ва «Бу одатни давом эттираман» дедим». 

Қоида бўлса ҳам, Ла Лига бунга жиддий эътибор қаратмаяпти. 

Беллинҳэм бу мавсумда «Реал» сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар