02.01.2024 21:47
2350
«МЮ» Регилонни муддатдан аввал «Тоттенҳэм»га қайтарди 

«Манчестер Юнайтед» клуби ижарага олинган Серхио Регилонни январдаёқ «Тоттенҳэм»га қайтарди.

Манчестер клуби мавсум бошида Лондон клубидан бир йиллик ижарага олинган испаниялик ҳимоячини муддатдан аввал жамоасига қайтарди. 

Шу тариқа, Регилон яна «Тоттенҳэм»га қайтди.

Аввалроқ, Лондон клуби Серхиони мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам ижарага бериши ҳақида хабар тарқалганди. Унга «Боруссия» Дортмунд асосий даъвогар бўлиб турибди. 

Маълумот учун, Серхио «Манчестер Юнайтед» сафида жорий мавсум жами 12 ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар