02.01.2024 15:14
11905
«Ливерпул» Мбаппе билан шартнома имзоламоқчи. Бунга икки сабаб бор

«Ливерпул» Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун «Реал» билан рақобатлашиши мумкин.

Le Parisien хабарига кўра, мерсисайдликлар икки сабабга кўра «ПСЖ» ҳужумчисини сотиб олишмоқчи. 

Биринчидан, 25 ёшли француз шартномаси 2025 йилда тугайдиган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Мисрлик футболчига Саудия Арабистони клублари фаол қизиқиш билдирмоқда.

Иккинчидан, Мбаппенинг трансфери «Ливерпул»га «Манчестер Сити» билан ўртадаги фарқни йўқотиш ва рақибни ортда қолдириш имконини беради.

«Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп Мбаппени 9 йилдан бери кузатиб келади ва Килиан ҳам буни қадрлайди.

Шу билан бирга манбанинг таъкидлашича, «Реал» билан ушбу трансфер бўйича курашда устун келиш имконияти деярли йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар