02.01.2024 13:25
2472
Теглар
Клопп: «Супер ўйин. Футбол мактаблари контрпрессингни ўрганадиган баҳс бўлди»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 20-туридан ўрин олган «Нюкасл»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоамнинг ажойиб ўйини бўлди. Жуда кучли старт олдик. Рақиб посбони Дубравканинг ўйинини ҳамма кўрди. Ҳисоб йирик бўлмаганига ўзимиз ҳам сабабчимиз. 

Супер ўйин. Менга кўп жиҳатлар ёқди, ўтказиб юборилган голлардан ташқари. Ажойиб ўйин, ақл бовар қилмайдиган атмосфера.

Бу контрпрессинг бўйича футбол мактабларига кўргазмали ўйин бўлди. Улар кўрганларини баҳолашлари ва эслаб қолишлари керак. Ҳаммаси яхши бўлди.

Шоу давом этиши керак. Энди бизда 5-6 кун, яъни 3 машғулот куни бор. 

Собослаининг тиззасидан жароҳати бор. Умид қиламизки, унчалик жиддий эмас. Жуда шиддатли ўйин. Аммо ғалаба қозонишни истасангиз, бошқа йўл йўқ», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар