02.01.2024 16:34
1769
Теглар
«Бирмингҳем» Уэйн Рунини истеъфога чиқарди

«Бирмингҳем» клуби жамоа устози Уэйн Руни истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.

Клуб раҳбарияти жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли Руни билан амалдаги келишувни бекор қилишга қарор қилди. Уэйн жамоада октябр ойида иш бошлаганди. Жамоа унинг қўл остида 15 ўйинда бор йўғи 2та ғалабага эришди ва Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринга пастлади.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ва Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси бунгача «Ди Си Юнайтед» ва «Дерби Каунти» клубларида ҳам мураббий сифатида фаолият юритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар