31.12.2023 01:03
7885
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан Наср» «Ат Таъавун»ни йирик ҳисобда енгди, Роналду йилни 54та гол билан якунлади

Саудия Арабистони чемпионатининг 19-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» меҳмонда «Ат Таъавун» устидан ғалаба қозонди. Ал Маҳдиуининг голига Брозович, Лапорт, Отавио ҳамда Роналду жавоб беришди. 

Криштиану 2023 йилда 54та гол урди ва жаҳоннинг энг яхши тўпурарига айланди. 

«Ан Наср» очколарини 46тага етказди ва пешқадам «Ал Ҳилол» (53) билан фарқни яна 7 очкога қисқартирди. «Ат Таъавун» 34 очко билан 4-поғонада қолди. 

Саудия Про лигаси. 19-тур
Ат Таъавун —Ан Наср 1:4

30 декабр, Қирол Абдуллоҳ стадиони
Голлар: Ал Маҳдиуи (13) — Брозович (26), Лапорт (35), Отавио (50), Роналду (90+2). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Ал Маҳдиуи (13).
Ат Таъавун – Маилсон, Жиротто, Ас Салули (Ал Аҳмад, 90+3), Фақиҳи (Адам, 85), Медран (Ар Роқи, 85), Ал Мадиуи, Флавио (Баҳусайн, 90+3), Aбдулмалик, Барроу, Жоао Педро, Матеус (Абдулраззоқ, 85).
Ан Наср – Ал Ақиди, Ал Ғаннам, Лапорт, Ал Амри, Теллес, Брозович (Ас Сулайҳи, 90+4), Отавио (Ан Нажи, 90+4), Талиска (Фофана, 89), Ал Ҳайбари, Мане (Ғариб, 86), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Роналду (11), Ал Амри (11), Aбдулмалик (42), Ас Салули (44).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар