31.12.2023 18:53
1835
«Навбаҳор» Жамшид Искандеров ва Ўткир Юсупов билан келишув узайтирилганини эълон қилди

«Навбаҳор» клуби 2024 йилги янги мавсум олдидан жамоанинг икки нафар етакчиси билан келишув узайтирилганини маълум қилди.

«Жамоамизнинг 32 ёшли тажрибали дарвозабони Ўткир Юсупов «Навбаҳор» клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У 2024 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” дарвозасини қўриқлайдиган бўлди. 

Жамоамизнинг 30 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров «Навбаҳор» клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У 2024 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Ўткир Юсупов 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақалардаги 39 та ўйинда жамоаси дарвозасини қўриқлади.  

Жамшид Искандеров эса 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда «Навбаҳор» таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 10 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ, Юсупов ва Искандеров Наманган клубини тарк этишга яқинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар