31.12.2023 21:53
1811
Теглар
«Навбаҳор» Русланбек Жиянов трансферини эълон қилди

Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттиради.

Ўтган мавсум «Олимпик»дан Россиянинг «Нижний Новгород» клубига ўтган Русланбек Жиянов яна Суперлигага қайтиб, Наманган клуби аъзосига айланди.

«Маҳоратли ҳужумчи Русланбек Жиянов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади. Биз Русланбек Жияновга «Навбаҳор»даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ва голлари билан «лочинлар»нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 1-даврасини «Олимпик»да ўтказиб 11 ўйинда 2та голга муаллифлик қилганди. Иккинчи даврани эса Россия клубида асосан захирада ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар