31.12.2023 11:48
1631
«Интер»дан ортда қолмасликка ҳаракат қиламиз». Аллегри «Рома» устидан ғалаба ва чемпионлик кураши ҳақида

Массимилиано Аллегри «Ювентус»нинг «Рома» (1:0) устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикрини билдирди.

«Рома»га қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Айниқса, уларни Жозе Моуриньодек мураббий бошқараётганида. Бугун яхши ўйин кўрсатдик.

Ҳа, ўйин давомида Пауло Дибаланинг ҳаракатлари эвазига дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар пайдо бўлди. Бугунги ғалаба жуда муҳим – бизни таъқиб этаётган клублар билан орадаги фарқни катталаштирдик. 

Жисмоний ҳолатимиз анча яхшиланди, мазмунли комбинациялар яратдик. Аммо тўпни кўп марта йўқотдик, ҳимоядан чиқишда хатоларга йўл қўйдик. Буни устида ишлашимиз керак.

«Интер» бизни икки очкога ортда қолдирмоқда. Улардан ортда қолмасликка ҳаракат қиламиз», - дейди Аллегри.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар