31.12.2023 22:41
2245
Теглар
Cиёвуш Ҳақназари – «Навбаҳор» футболчиси

ОКМК легионери Сиёвуш Ҳақназари «Навбаҳор»нинг навбатдаги трансферига айланди.

Эронлик тажрибали яримҳимоячи Сиёвуш Ҳақназари «Навбаҳор» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Ҳақназари 1995 йил, 3 августда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Эроннинг «Персеполис» (Теҳрон, 2012-2014 йиллар),  «Малаван» (Энзели, 2015-2017 йиллар), АҚШнинг «ОКСК академия» (2014-2015 йиллар), «ОК Блуес» (2015 йил), Украинанинг «Скала» (2017 йил), «Волинь» (Луцк, 2018-2021 йиллар), ва Ўзбекистоннинг ОКМК (Олмалиқ, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Шунингдек, Эроннинг U-15, U-17, U-20 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.  

Маълумот учун, эронлик футболчи якунланган мавсумда олмалиқликлар таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар