30.12.2023 15:09
2695
Туркия Суперкубоги ташкилотчилари клублар келишилган регламентни бузишганини маълум қилди

Саудия Арабистонида ўтиши керак бўлган Туркия Суперкубогининг ташкилотчилари ўйиннинг бекор қилингани борасида тафсилотларни маълум қилишди. 

«Галатасарой» — «Фенербаҳче» баҳси жума куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо беллашув бошланишига 10 дақиқа қолганида бекор қилинди.

Бунга сабаб сифатида маҳаллий ҳокимият жамоаларга Туркия Республикасининг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг сурати ва иқтибослари туширилган футболкаларни кийишга, Туркия мадҳиясини қўйишга рухсат бермагани айтилганди. 

Бироқ ўйин ташкилотчилари клублар ўртадаги келишувларни бажармаганини маълум қилишди.

«Аввало, қардош Туркия билан турли соҳаларда, жумладан, спортда ҳам яқин алоқаларимиз борлигидан фахрланишимизни таъкидламоқчимиз.

Биз ўйинни ўз вақтида ва халқаро футбол қоидалари ҳамда қоидаларига мувофиқ ўтказишни интиқлик билан кутгандик. Қоидалар ўйинни спортга боғлиқ бўлмаган шиорларсиз ўтказишни талаб қилади. Бу Туркия футбол федерацияси билан тайёргарлик йиғилишлари доирасида муҳокама қилинган ва ўйин регламентида ҳам таъкидланган.

Шунингдек, Туркияни жуда ҳурмат қилганимиз учун стадион ичида ва трибуналарда давлат мадҳияси янграши ва турк байроқлари кўтарилишига қарор қилинди. 

Шунга қарамай, афсуски, иккала жамоа ҳам келишилган қоидага амал қилмади, натижада ўйин бўлиб ўтмади», — дейди Суперкубок ташкилотчиси бўлган Riyadh Season.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар