30.12.2023 14:40
2234
Тен Ҳаг: «МЮ»нинг янги раҳбарлари мен билан ишлашмоқчи»

«Манчестер Юнайтед»нинг янги раҳбарлари бош мураббий Эрик тен Ҳагга ишонч билдирмоқда. 

Аввалроқ INEOS компаниясини бошқарадиган миллиардер Жим Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акциясини сотиб олганди.

«Жадвал шу қадар тиғизки, мен ҳали янги раҳбарлар билан гаплашишга улгурмадим, лекин бу, албатта, амалга ошади.

Мен олдинга қарайман. Улар мен билан ишламоқчи, мен ҳам. Суҳбатлар, учрашувлар ўтказамиз. Кўрамиз», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради MEN.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар