30.12.2023 11:50
2207
Саудия Про лигасида келаси мавсумдан легионерлар лимити 10 футболчини ташкил этади

Саудия Арабистони чемпионатида хорижлик футболчилар лимитида ўзгариш бўлди. 

Келгуси мавсумдан бошлаб 25 кишилик қайдномага 10 нафар хорижлик футболчи киритилиши мумкин. Бундан ташқари, янги қоидаларга кўра 10 легионердан иккиси 2003 йилдан катта бўлмаслиги керак.

Ҳозирда Саудия клублари чемпионат ўйинида ўз таркибига кўпи билан 8 хорижлик футболчини киритиши мумкин, бироқ бу чеклов мамлакат кубоги ва Суперкубокдаги ўйинларга қўлланмайди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёздан Саудия клублари хорижлик футболчиларни оммавий равишда сотиб олишни бошлашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар