30.12.2023 08:47
1639
Нури Шаҳин ва «Боруссия»нинг яна бир собиқ футболчиси жамоа мураббийлар штабига қўшилди

«Боруссия»нинг мураббийлар штабига Нури Шаҳин ва Свен Бендер қўшилди. 

Бунгача Туркиянинг «Анталяспор» клубини бошқарган 35 ёшли Шаҳин ва Германия U17 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлган 34 ёшли Бендер энди Эдин Терзич штабидан ўрин олишади. 1 январдан улар ёрдамчи мураббий сифатида ишлашади. Шартномалар 2025 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 

Ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Армин Ройтершан ўз хоҳиши билан «Боруссия»ни тарк этди. 

Шаҳин 2005 йилдан 2011 йилгача ва 2013 йилдан 2018 йилгача Дортмунд жамоасида ўйнаган. У клуб сафида 274та ўйин ўтказиб, 26та гол ва 49та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Бендер эса 2009 йилдан 2017 йилгача «Боруссия»да ўйнаган ва 224та ўйинда 4та гол урган ҳамда 11та голли узатмани амалга оширган. 

Собиқ футболчилар 2011 йилда биргаликда Германия чемпиони бўлишган, 2017 йилда эса Германия Кубогини қўлга киритишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар