30.12.2023 08:45
2118
Теглар
Лорис МЛС клубига ўтмоқда

Уго Лорис «Тоттенҳэм»дан «Лос-Анжелесга» ўтишга яқин. 

Клублар келишиб олишди, деб хабар беради ESPN.

Фабрицио Романонинг ёзишича, 37 ёшли француз янги жамоаси билан «1+1» кўринишида шартнома тузади. 

Бу мавсумда «шпорлар» таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган Лориснинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Аммо Уго МЛС клубига катта эҳтимол билан текинга ўтади.

Лорис 2012 йилдан бери «Тоттенҳэм»да ўйнаб келмоқда. Ёзда у «Лацио», «Ницца» ва Саудия Арабистони клубларига рад жавобини берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар