30.12.2023 14:39
4095
Кейлор Навас олдида икки вариант бор — Мексика ва Англиядан

Кейлор Наваснинг хизматларига икки клуб қизиқиш билдирмоқда.

Биринчи вариант — Мексиканинг «Монтеррей»и, иккинчиси — «Нюкасл». Иккала клуб ҳам трансферни январда амалга оширмоқчи. 

Коста-рикалик посбон «ПСЖ»га тегишли. У йилнинг биринчи ярмини Премер-лигада «Ноттингҳэм Форест»да ижарада ўтказди ва 17 баҳсда 32 бор дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ёзда Парижга қайтгач, бирор ўйинда майдонга тушмади. 

«Нюкасл» елкасидан жароҳат олган Ник Поупнинг ўрнига дарвозабон қидирмоқда. Инглиз клуби 37 ёшли Навасни мавсум охиригача ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

«Монтеррей» эса тўлиқ трансферни амалга оширишга тайёр, чунки жамоанинг асосий посбони Наҳуэл Гузман ўз ватани Аргентинага қайтмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар