30.12.2023 12:57
1405
Гвардиола: «Бир ўйинда ютқазсак, чемпионлик курашидан чиқаришади. Ютсак, пойгада қоламиз. Рақобатчиларда ҳам шундай»

«Манчестер Сити»(37, 4-ўрин) бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 20-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (9, 20-ўрин) қарши ўйин олдидан чемпионлик кураши ҳақида гапирди.

«Агар битта ўйинда мағлуб бўлсак, курашдан чиқиб кетамиз. Агар ғалаба қозонсак, унда қоламиз. Худди шу нарса рақобатчиларга ҳам тегишли.

Хотиржам бўлиш керак, ҳамма нарса бўлиши мумкин  — масалан, кутилмаган натижалар. Бизни йилнинг сўнгги ўйини кутмоқда. Январ янада хотиржам ўтади, тикланиш учун кўпроқ вақт бўлади.

Илгари «Шеффилд Юнайтед» билан доим муаммоларга дуч келганмиз. Улар «Астон Вилла»га қарши ажойиб ўйин намойиш этишди. Қийин бўлади — «Кристал Пэлас» (2:2) билан ўйин каби. Улар чуқур ҳимояланишади. Охирги уй ўйинларида натижага эриша олмадик, шунинг учун концентрацияни йўқотмаслигимиз керак.

«Шеффилд» «Эвертон»га жуда ўхшаш: узун паслар, ўтиш фазалари. Хато қила олмайсиз. Юқори интенсивлик билан ўйнашимиз ва тўғри ҳужум қилишимиз керак. Крис Уайлдерга (рақиб устози) қарши ўйнаш ҳар доим қийин», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради MEN. 

«Манчестер Сити» — «Шеффилд Юнайтед» баҳси бугун, 30 декабр куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар