30.12.2023 15:21
4787
Теглар
Бензема номаълум сабабларга кўра Саудияни тарк этди. У «Ал Иттиҳод» машғулотларини ўтказиб юборди

Карим Бензема номаълум сабабларга кўра Саудия Арабистонини тарк этди.

Al Riyadiya хабарига кўра, франциялик ҳужумчи «Ал Иттиҳод»нинг пайшанба ва жума кунги машғулотларида қатнашмаган ҳамда бугунги «Ат Таи»га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган. 

35 ёшли футболчи номаълум сабабларга кўра Жиддани тарк этган. «Ал Иттиҳод» бош мураббийи Марсело Галярдо воқеа сабабларини изоҳламади.

Аввалроқ Бензема «Ан Наср»дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:5) инстаграмдаги саҳифасини ўчириб ташлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар