Канселу «Барса»да қайси футболчи маҳорат бобида ҳайрон қолдирганини айтди
Жоау Канселунинг айтишича, «Барселона»да уни энг кўп ҳайратда қолдирган футболчи Френки де Йонгдир.
«Шубҳасиз, бу — Френки. Гундўған ҳам зўр, лекин мен у билан аллақачон таниш эдим («Сити»да бирга ўйнаган).
Маҳорат борасида Френки де Йонг менда энг катта таассурот қолдирди. Агар сиз у билан машғулот ўтказсангиз ёки унинг ҳаракатларини кузатсангиз, у ўзига хос фазилатларга эга эканлигини тушунасиз.
У — Родри даражасида. Албатта, Родрининг жисмоний устунлиги унга Френкида йўқ нарсани беради, аммо техник жиҳатдан Де Йонг жуда яхши», — деди «Манчестер Сити»дан ижарага олинган «Барселона» ҳимоячиси 1 Para 1 подкастида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар