29.12.2023 16:38
2552
«Эрлинг – Фодендек кичик ва озғин ўйинчи эмас, у баҳайбат». Гвардиола Ҳоланд ва Де Брюйненинг қачон сафга қайтиши ҳақида

Пеп Гвардиола Эрлинг Ҳоланд январ ойида сафга қайтишига умид билдирди.

Норвегиялик форвард жароҳати сабабли 6 декабрдан буён жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

«Ҳоланд жароҳатидан кейин кўп машқ қиляпти, аммо жамоавий машғулотларга қўшилгани йўқ. Кевин эса жамоа билан бирга. Эрлинг ҳозирча таркибда эмас. Унинг жароҳати жиддий шикастланиш эмас, шунчаки оёғида оғриқни ҳис қилмоқда. 

Бу ерда гап – ўша оғриқнинг қачон йўқолишида. Умид қиламанки, Ҳоланд январда сафга қайтади. Эрлинг – Фодендек кичик ва озғин ўйинчи эмас, у баҳайбат. Шу боис тикланиш жараёни қийинроқ кечади», - дейди Ҳоланд.

Пеп Де Брюйненинг майдонга қайтиши бўйича ҳам шошилмаслигини айтди.

«У қайтишга яқин, аммо унда чарчоқ бўлганди. Бу масалада эҳтиёткор бўлишимиз керак, ҳар ҳолда Кевин 3 ой жароҳатланган эди. Хочсимон пайлар тузалишини кутмасангиз, жароҳат қайталаниши ҳеч гап эмас. Бу жиддий жароҳат эди, шу боис кутамиз», - дейди Гвардиола.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар