29.12.2023 09:52
771
Теглар
Бонуччининг «Рома»га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин. Рим клуби хўжайини 36 ёшли ҳимоячи учун 2 млн евро тўламоқчи эмас

Леонардо Бонуччи «Рома»га ўтмаслиги мумкин. 

Corriere dello Sport хабарига кўра, Рим клуби «Унион» ҳимоячисининг агенти билан келишувга эришганига қарамай, шартнома имзоланмайди. 

Бунга асосий сабаб — Италия жамоаси хўжайини Ден Фридкин 37 ёшга тўладиган футболчи учун 2 млн еврога яқин маблағ сарфлашни истамаётгани. 

Шу билан бирга «Рома» марказий ҳимоячи излашда давом этади. Бу чизиқни кучайтириш заруратига жароҳатларнинг кўплиги сабаб бўлмоқда. 

Бонуччи Бундеслигада 2023 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда ва 7та баҳсда 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар