29.12.2023 11:18
2233
Артета: «100 дақиқа устунлик қилдик. Аламли натижа»

«Арсенал бош мураббийи Микел Артета АПЛ 19-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Голда тўп чизиқдан ўтган-ўтмаганини кўрмадим. Айтишларича, у бутунлай чиқмаган. Афсуски, бизда мавжуд технология билан буни аниқ айта олмаймиз.

«Вест Ҳэм»ни табриклайман ва футболчиларимни ҳам мақтайман. Бу ўйинда қанчадан-қанча вазиятлар яратганимизга эътибор қаратсангиз, натижа ачинарли. Гарчи рақиб жарима майдончасида яхшироқ ҳаракат қилган бўлса-да. 

Реализация муаммоси? Сафимизда энг яхши кўрган футболчиларим бор. Қилишимиз керак бўлган нарса — бу кўпроқ хавфли вазиятлар яратиш ва ўзимизга ишониш. 

Юқорида бўлишни хоҳлаймиз ва бугун жуда ҳафсаламиз пир бўлди. Ўйинда устунлик қилдик. Жуда яхши ҳолатдамиз. Энди «Фулҳэм»га қарши муҳим ўйин олдидан диққатимизни жамлашимиз керак.

100 дақиқа устунлик қилдик. Ўйлайманки, футболчилар катта куч сарфлашди. Ҳозир ўзимизни ёмон ҳис қиляпмиз, лекин 72 соатдан кейин яна бир ўйинимиз бор. Бу футбол,   маълум соҳаларни яхшилашимиз керак», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football London.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар