28.12.2023 09:06
570
«Ювентус» Бремер билан шартномани узайтирди

Глейсон Бремер ва «Ювентус» шартномани узайтиришди. 

Янги битим 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

26 ёшли ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён «кекса синьора» сафида ўйнамоқда. Унгача «Торино» ва «Атлетико Минейро» клубларида ҳаракат қилган. 

Бу мавсумда бразилиялик футболчи А Серияда 17та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар