28.12.2023 14:07
8732
Теглар
Ван Дейк 5 кишидан иборат орзулар жамоасини тузди

Виржил ван Дейк 5га 5 футбол учун орзулар жамоасини тузди.

«Ливерпул» ҳимоячиси дарвозага жамоадоши Алиссонни танлади. Нидерландиялик футболчи ҳимояга ўзини қўйган. «Шунчаки, мен шундай жамоада ўйнашни жуда хоҳлардим», — дейди у.

Яримҳимояга кумири дея Роналдиньони, тарихдаги энг яхши ўйинчилардан бири деб Лионел Мессини танлаган. 

Бразилиялик Роналдо ван Дейкнинг ҳужумида ўйнайди: «У ҳамма нарсани қила оларди, аммо, афсуски, жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари бор эди», — дейди Виржил.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар