28.12.2023 21:10
5418
Теглар
Шахмат. Магнус Карлсен рапид бўйича 5 карра жаҳон чемпионига айланди, Анастасия Боднарук аёллар ўртасида тенгсиз

Самарқандда ўтаётган шахматнинг рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида рапид йўналишида чемпионлар номи маълум бўлди.

Эркаклар ўртасидаги баҳслар якунига кўра, 13 имкониятдан 10 очко жамғарган Магнус Карлсен 1-ўринни қўлга киритди.

Шу тариқа, норвегиялик шахматчи фаолияти давомида рапид йўналишида 5 карра чемпионликни расмийлаштирди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса ФИДE байроғи остида баҳс олиб борган россиялик Анастасия Боднарук аёллар ўртасида 1-ўринни қўлга киритиб, 2023 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионига айланди.

Блиц йўналишидаги ғолиблар эртанги баҳслардан кейин маълум бўлади.

Рапид бўйича жаҳон чемпионатининг якунлари:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар