28.12.2023 09:09
1567
Ромеро қанча муддатга сафдан чиққани маълум

Кристиан Ромеро навбатдаги ўйинларда «Тоттенҳэм»га ёрдам бера олмайди. 

Марказий ҳимоячи АПЛ 18-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:1) қарши ўйинда жароҳат туфайли танаффусда алмаштирилганди.

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Англелос Постекоглунинг айтишича, Ромеро тиззасидан олган жароҳати туфайли 4-5 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа аргентиналик 25 ёшли футболчи «Брайтон», «Борнмут», «Бёрнли» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнамаслиги аниқ.

Бу мавсумда ҳимоячи АПЛда 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар