28.12.2023 14:10
2657
Теглар
Оуэн: «Беллингҳэм 2024 йили ЕЧЛ, Ла Лига ва Еврони ютса ҳам, Жеррард ёки Лемпарддан зўр бўлиб қолмайди»

Майкл Оуэн «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмни англиялик собиқ яримҳимоячилар билан таққослади. 

«Жуд Беллингҳэм кейинги йили Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва Евро-2024да ғолиб чиқса ҳам Жеррард, Лэмпард ҳамда Скоулздан яхшироқ бўлмайди. Аммо «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Бу ўйинчилар йиллар давомида юқори даража кўрсатишган, уларнинг савияси пасаймаган. Улар кўп титулларни қўлга киритишди, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишди.

Жуд зўр. Ундан менчалик ҳайратланадиган ҳеч ким йўқ, лекин ҳозирча уни собиқ футболчилардан кўпроқ ютуқларга эришди, деб айта олмаймиз. Беллингҳэм улар билан бир даражага чиқиш учун 6-7 йил давомида ҳозиргидек ўйнаши керак», — дейди «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Goal нашрига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар