28.12.2023 15:37
12390
Теглар
Отабек Шукуров «Фотиҳ Карагюмрук»ни тарк этишга яқин

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров «Фотиҳ Карагюмрук» клубини тарк этиши кутилмоқда.

Tribuna.uz хабарига кўра, 2022 йилдан буён Туркия Суперлигасида фаолият юритаётган 27 ёшли яримҳимоячи қишки трансфер ойнасида «Фотиҳ Карагюмрук» сафини тарк этади.

Манба хабарига кўра, клубда молиявий муаммолар кузатилмоқда. Жамоа Туркия Суперлигасида 20 жамоа орасида 17-ўринни эгаллаб турибди. Клубда Шота Арвеладзе бош мураббий сифатида иш бошлаган бўлса-да, жамоа ҳали унинг қўл остида ғалабага эришгани йўқ.

Шукуровнинг янги жамоаси номи Қатарда январ ойида ўтадиган Осиё кубоги-2023 турниридан кейин маълум бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Отабек Шукуров ўтган мавсум клуби сафида Туркия Суперлигасида 28 ўйинда майдонга тушган бўлса, жорий мавсум 15 ўйинда тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар