28.12.2023 13:26
2917
Теглар
ОЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди — Бензема Наманганга келади, «Насаф» «Ал Айн»га қарши

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғарб минтақасида 8 жамоа, жумладан, Ўзбекистоннинг икки клуби «Насаф» ва «Навбаҳор» ҳам рақибларини билиб олишди. Бензема ўйнайдиган «Ал Иттиҳод»  Наманганга келадиган бўлди. 

«Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал Айн» (БАА) 

«Ал Файҳа» (Саудия Арабистони) — «Ан Наср» (Саудия Арабистони) 

«Сипоҳон» (Эрон) — «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) 

«Навбаҳор» (Ўзбекистон) — «Ал Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 

1/8 финалнинг дастлабки беллашувлари 12-13 феврал кунлари, жавоб баҳслари 19-20 февралда ўтказилади.

1/4 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олади (4-5 март / 11-12 март):
«Насаф»/«Ал Айн» — «Ал Файҳа»/ «Ан Наср»

«Сипоҳон»/«Ал Ҳилол» — «Навбаҳор»/«Ал Иттиҳод»

Яримфинал (16 апрел ва 23 апрел)
1-чоракфинал ғолиби —2-чоракфинал ғолиби

Ғарб ва Шарқ минтақаси вакиллари тўқнаш келадиган финал баҳслари 11 ва 25 май кунига белгиланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар