28.12.2023 09:30
1587
Гризманн: «Атлетико» — Европадаги сўнгги клубим. 100%»

Антуан Гризманн келажаги ҳақида гапирди. 

«Атлетико» билан шартномам тугаса, Европадаги фаолиятим ҳам якунланади. Биламан, клуб келишувни узайтириш учун бор кучини сарфлашга тайёр. Бу ҳақда гаплашамиз.

Европадан кейин МЛСда ўйнашни хоҳлардим, буни доим айтганман. Аммо «Атлетико» 100% эҳтимол билан менинг Европадаги сўнгги жамоам бўлади. Шу ерда бўлишни хоҳлайман. Бу клубда ўзимни энг бахтли одамдек ҳис қиламан. Уйимдаман», — деди 32 ёшли ҳужумчи.

Франциялик футболчи бу мавсум «Атлетико» сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урди. Антуан умумий голлари сони бўйича Мадрид клуби тарихидаги энг яхши тўпурар Луис Арагонесга етиб олди — 173.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар