28.12.2023 14:36
5417
Теглар
«Арсенал» марказий ҳимояни кучайтирмоқчи — 3 номзод бор 

«Арсенал» январ ойида ҳимоясини кучайтирмоқчи.

The Athletic хабарига кўра, ҳимоя чизиғини кучайтириш — қишдаги устувор вазифа, аммо яримҳимоячилар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Кўпроқ ижара шартномаларига эътибор қаратилади. 

Шу билан бирга Лондон клубининг узоқ муддатли мақсадлари бор. Улардан бири — Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Нико Шлоттербек. Шунингдек, Микел Артета бошчилигидаги мураббийлар штабига «Бавария» вакили Маттейс де Лигтнинг ўйинлари ёқади. Бу футболчиларни январда қўлга киритиш жуда қийин.

«Арсенал»нинг яна бир нишони — «Аякс»нинг 17 ёшли ҳимоячиси Йоррел Ҳато. Бироқ «тўпчилар» қишда арзонроқ ва тажрибали футболчини афзал кўришлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар