27.12.2023 15:21
869
Ҳумоюнмирзо Иминов «Динамо»га ўтди

«Динамо» ПФК жамоа йиғинида иштирок этаётган Ҳумоюнмирзо Иминов клубнинг тўлақонли аъзосига айланганини расман маълум қилди.

«Ўтган мавсумлар давомида «Пахтакор», «Энергетик-БГУ», «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли яримҳимоячи билан 2024 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланди», - дейилади хабарда.

Ҳумоюнмирзо Иминов якунланган мавсум «Бухоро» сафида Суперлигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, Ҳумоюнмирзонинг акаси Сардор Эминов 2019 ва 2021 йилги мавсум «Динамо» жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар